-79 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Рашид Қурбонов яримфиналда америкалик Кайл Дуглас Дайкка 1:6 ҳисобида ютқазди. Энди у бронза медал учун гиламга чиқади.

-97 кг вазн тоифасидаги Магомед Ибрагимов чорак финалда америкалик Кайл Снайдерга мағлуб бўлганди. Кайл Снайдер ҳам ярим финалда озарбойжонлик Шариф Шарифовга ютқазиб қўйди ва бунинг оқибатида Магомед Ибрагимов бронза ва Олимпиада йўлланмаси учун ўтиш босқичида иштирок эта олмайдиган бўлди.

Ўзбекистон эркин кураш жамоасининг -61 кг вазн тоифасидаги вакили Аббос Раҳмонов чорак финалда россиялик Магомедрасул Идрисовга ютқазганди. Россиялик курашчи эса финалга етиб борди ва энди Раҳмоновда бронза учун курашиш имконияти пайдо бўлди.

Бунгача -86 кг вазн тоифасидаги Жаброил Шапиев нимчорак финалда ютқазган, уни енгган россиялик Артур Наифонов ҳам кейинги босқичда енгилгани учун ўзбекистонлик спортчи медал учун кураша олмаслиги маълум бўлганди.

Бу вазн тоифаларида медаллар учун баҳслар 22 сентябрь куни ўтказилади.