21:21 / 25.08.2016
5635

АҚШ Давлат котиби ва Саудия Арабистони қироли икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилишди

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд билан учрашувда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик ва минтақадаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда SPA агентлиги. 

Учрашув Жиддада бўлиб ўтди, Керри у ерга 24 августда Саудия Арабистони ҳукумати ва Форс кўрфазининг бошқа давлатлари вакиллари билан музокаралар ўтказгани келган.

Маълум қилинишича, Керри ва қиролнинг учрашуви ярим соат давом этган. Учрашув давомида Керри белида муаммолар ҳис қилаётган қиролнинг саломатлигини суриштирган. 

Таъкидланишича, Керри кейинроқ Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил Ал-Жубайр, Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Тобиас Эллвуд, БМТнинг Яман бўйича махсус вакили Исмоил Улд Ал-Шайҳ ва БАА ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Ал Наҳайян билан Ямандаги вазиятни муҳокама қилади. 

 

Top