Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муфтий Нуриддин Холиқназаров Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилинди
Саудия Арабистонида бўлиб ўтган йиғилишда Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академияси уламолари бу ҳақда қарор қабул қилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилинган. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2024 йил 20 апрел куни Саудия Арабистони пойтахтида Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилиши ўтказилган.
Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназаров ушбу Кенгаш аъзолигига қабул қилинган.

Қайд этилишича, йиғилишда иштирок этаётган дунёнинг етакчи уламолари муфтийни ушбу мартаба билан қутлаб, Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юқори баҳолаган.

Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026