16:41 / 26.08.2016
8399

Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринган мухолифат етакчилари устидан маҳкама жараёни бошланди

26-август куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрининг Первомайск тумани судида "Халқ парламенти" етакчилари устидан суд мажлиси бошланди. Улар, республика ҳокимиятини куч ишлатиш йўли билан эгаллашга тайёргарлик кўришда айбланмоқда, деб хабар қилган РИА Новости агентлиги.

2016-йил 2-май куни Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси "Халқ парламенти" раҳбариятини, мамлакат ЖКнинг "ҳокимиятни куч билан эгаллашга тайёргарлик кўриш" ва "ҳокимият вакилига нисбатан куч ишлатишга уриниш" бандлари бўйича айблаган эди. Шундан сўнг, суд қарорига кўра, сиёсий партиянинг бир қатор етакчилари ҳибсга олинганди. 

Суд жараёни ёпиқ эшиклар ортида бошланиши билан кўп ўтмай, давлат айбловчиси келмагани сабаб, тўхтатилган. Судланувчиларнинг адвокатлари эса, суд мажлисини очиқ ўтказишни талаб қилишган. Ҳозирча, бўлғуси мажлиснинг санасига ойдинлик киритилгани йўқ. 

Top