18:05 / 31.08.2016
6324

Кун воқеаси. "Ботев" жамоаси янги мураббийи тайинланганидан 2 соат ўтиб мухлислар туфайли истеъфога чиқарилди

Болгариянинг "Ботев" жамоаси ишқибозлари янги бош мураббий Николай Митовни тайинловидан 2 соат ўтиб, истеъфо беришига мажбур қилишган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Гап шундаки, Митов бош мураббий этиб тайинланганидан кейин, илк машғулотларга киришган вақтида, клуб қароргоҳига мухлислар бостириб келган. Кейин уни истеъфога чиқаришни талаб қилишган. Мухлислар уни "Левски" клубига ён босишда айблашган. Натижада, бош мураббий ҳамда ёрдамчиси "Ботев"ни тарк этишга мажбур бўлган. 

Болгария чемпионатида "Ботев" 5 турдан сўнг 8-ўринда бормоқда.

Манба: Tribuna.Uz

Top