09:33 / 11.09.2016
9098

Шимолий Корея ҳукумати тўфонлардан вайрон бўлган ҳудудларни тиклаш учун аҳолини сафарбар қилмоқда

Фото: tvzvezda.ru

Шимолий Корея раҳбарияти аҳолидан тўфон ва ёмғирлардан азият чеккан мамлакат шимолидаги уезд ва шаҳарлар инфратузилмасини тиклаш бўйича ишларда иштирок этишни илтимос қилмоқда. Бу ҳақда Корея ишчи партияси марказий қўмитасига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Шимолий Корея шимолида юз берган табиий офат туфайли ўн минглаб уйлар вайрон бўлди, транспорт ва энергетика тизими, саноат корхоналари ва бошоқли ўсимликлар майдонларига катта зиён етган. Ҳаммадан кўпроқ Хамген-Пукто вилояти азият чеккан.

Шимолий Корея шимолидаги Хамген-Пукто вилоятига 29 августдан 2 сентябргача 290 мм дан 320 мм гача ёғингарчилик тушди. Бунинг оқибатида Туманган дарёси ўзанидан чиқиб, вилоятнинг катта қисми тошқин остида қолди. Охирги маълумотларга кўра, тошқинлар оқибатида 60 киши ҳалок бўлган, 25 киши бедарак йўқолган. 

Мамлакат ҳукумати маҳаллий аҳолига ёрдам бериш бўйича чоралар кўрмоқда, ҳудуддаги тиклаш ишларига қурилиш бригадалари, Корея халқ армияси кучлари жалб қилинган.

Top