09:49 / 16.09.2016
7838

Рио Паралимпияси: Хитой термаси саккиз кун ичида 191 та мукофотни қўлга киритди

Хитой термаси Рио-де-Жанейрода ўтаётган Паралимпия ўйинларининг саккизинчи кунида 19 та медални (улардан тўққизтаси олтин) қўлга киритди ва 191 та мукофот билан норасмий умумжамоа ҳисобида етакчиликни қўлга олди. Эслатиб ўтамиз, Паралимпия ўйинлари 18 сентябрда ўз ниҳоясига етади.

Хитойликлар ушбу мусобақада 84 та олтин, 66 та кумуш ва 41 та бронза медаллар соҳибига айланишди. Иккинчи ўринда 48 та олтин, 28 та кумуш ва 31 та бронза (жами 107 та медаль) билан Буюк Британия бормоқда. Учинчи ўринда Украина темаси (35-27-30. Жами 92 та медаль), тўртинчи ўринда эса АҚШ термаси (30-33-26. Жами 89 та медаль) қайд этилган.

Маълумот учун - Ўзбекистон термаси ушбу мусобақада 6 та олтин, 4 та кумуш, 14 та бронза – жами 24 та медаль билан 13-ўринда бормоқда.

Top