Спорт | 18:35 / 18.11.2021
8430
1 дақиқада ўқилади

Тошкент яна бир спорт мусобақаси мезбонлигини қабул қилади

Фото: Осиё паралимпия қўмитаси

2025 йилги ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинлари Тошкентда ўтказилади. Бу ҳақда Осиё паралимпия қўмитаси расмий сайтида ёзилган. Хабарда айтилишича, Ўзбекистон паралимпия қўмитаси томонидан билдирилган таклифга кўра мезбонлик мақоми Тошкентга берилган.

«2025 йилнинг сентябр ойи охири ва октябр ойи бошида ўтажак мусобақа мезбонлиги учун Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги қўллаб-қувватловидаги Миллий паралимпия қўмитаси ариза топширган. Илк марта ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинлари ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари билан битта шаҳарда ва бир хил спорт объектларида ўтади», дейилган хабарда.

Маълумот учун, 2025 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ҳам Тошкентда ўтади. 2021 йилги ёшлар ўртасидаги Пара Осиё ўйинлари 2-6 декабр кунлари Баҳрайнда ўтади. Мусобақа якунида Ўзбекистон кейинги мезбон сифатида мусобақа байроғини қабул қилиб олади.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид