23:03 / 20.09.2016
6931

DNS қайта созланиши туфайли Шимолий Кореянинг барча 28 сайтига дунё бўйлаб кириш имкони пайдо бўлди

Uber дастурининг хавфсизлиги бўйича мутахассис Мэтью Брайан КХДР тахминан DNS халқаро трансфер зонасини янглишиб ёқиб юборганини аниқлади. Бу ҳақида TJ хабар қилмоқда.

Юқори даражадаги домен зонасида сайтларнинг DNS-серверларини кўчириб юбориш туфайли .kp бутун дунё бўйлаб ишлай бошлади. Шимолий Кореянинг тасарруфида мазкур зонада бор-йўғи  28 порталлар мавжуд экан.

Брайан Шимолий Корея DNS созламаларидаги ўзгаришни ёрдамчи TLDR лойиҳаси орқали сезиб қолди. Лойиҳа DNS узатиш ҳудудидаги уринишларни мониторинг қилиш учун яратилган.

Тизим KPTТ — Корея давлат почта ва телекоммуникация корпорацияси, КХДРдаги ягона 3G операторига тегишли ns2.kptc.kp серверига сўров юборди.

Мазкур қайдномани ёзиб олиш вақтида 28 Шимолий Корея сайтларининг айримларигагина уланиш имкони мавжуд бўлди. Жумладан, Kun.uz нашри мамлакатнинг асосий университети портали (www.ryongnamsan.edu.kp) ва  «Корея овози» (vok.rep.kp) сайтларига кира олди.

Top