17:02 / 21.09.2016
11887

Чақмоқ зарби аёлнинг аурани кўриш хусусиятини йўқ қилди

Ирландиялик психологлар синестезия — муайян образлар ёки товушларни идрок қилишдаги акс таъсир узоқ вақт давомида сақланиши ҳамда мия фаолияти билан узвий боғлиқлигини аниқлашди. Улар беморлардан бирининг аҳволини кузатиб, ана шундай қарорга келишди. Олимларнинг тадқиқот иши bioRxiv.org'да чоп этилди. 

Психологлар ёш аёлда синестезиянинг камёб ҳолатини ўрганишди. У нота ва аккордлар товуши остида яримшаффоф ва рангли доғларни кўра олади. Унинг сўзларига кўра, аёл "ички кўриш қобилияти" орқали кишиларнинг юзлари атрофидаги аураларни кўради. Уларнинг ранги инсон шахсиятига боғлиқ, шунингдек бу ранглар ҳиссиётлар таъсирида ўзгариши мумкин. Олимлар синестезиянинг мазкур шакли учрайдиган атиги саккиз ҳолатни билишади.

Психологлар мигрень ва вирусли менингитга қарши дориларни қабул қилганидан сўнг аёлнинг хусусиятларидаги ўзгаришларни кузатишга муваффақ бўлишди. Биринчи ҳолатда дорилар синестезиянинг вақтинчалик йўқолишига, бошқасида эса - ноталарни рангли идрок қилишнинг ўзгаришига олиб келди. Беморнинг сўзларига кўра, сўнгги ўзгариш "нотўғри" рангларнинг пайдо бўлишига боғлиқ бўлган. 2014 йилда аёл чақмоқ зарбидан жабрланган, бу унинг рангларни "қабул қилиш хусусияти"га таъсир қилган. 

Бундан ташқари, бемор аёл мия шикастланишидан кейин ваҳимали ҳужумларга "дуч келган", бунга ғалати ва мавжуд бўлмаган рангларни "кўриши" сабаб бўлган. У даволаниш муолажалари давомида неврозларни даволашга мўлжалланган препаратларни қабул қилган. Бунинг натижасида синестезия йўқ бўлган, бироқ бироз вақт ўтгач аввалги сезгилар яна пайдо бўлган. 

Мутахассисларнинг фикрича, бундай ҳолатларни ўрганиш синестезия феномени асосидаги нейрологик механизмларни фош қилишга ёрдам беради. 
 

Top