13:03 / 08.11.2023
8881

Ўзбекистонда кун бошидан буён 1500 га яқин чақмоқ кузатилди

Навоий вилояти шимоли, Сaмарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги кўплаб туманларда мазкур ҳодиса ўта фаол кузатилмоқда. 

Ўзбекистонда бугун, 8 ноябр кун бошидан буён 1500 га яқин чақмоқ ҳодисаси кузатилди

Гидрометеорология соҳасидаги мутахассис Эркин Абдулаҳадовнинг хабар беришича, Навоий вилояти шимоли, Сaмарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги кўплаб туманларда мазкур ҳодиса ўта фаол кузатилмоқда. 

Тошкент вилоятидаги ёғингарчилик ҳозирча (тоғли ҳудудлардан ташқари) чақмоқ-момақалдироқсиз кечяпти.

Мутахассис тақдим этган харитада сариқ рангли белгилар сўнгги соатларда фаоллашган чақмоқ ҳодисалари локациясини билдиради.

Top