16:57 / 22.09.2016
5217

Филиппин ҳукумати мухолифатнинг давлат тўнтариши қилишга уринаётганидан шубҳаланмоқда

Филиппин ҳукумати маҳаллий мухолифат вакилларини хориждан мадад олган тарзда мамлакатга давлат тўнтариши уюштирмоқчи бўлганини аниқлади. Уларнинг мақсади мамлакат президенти Родриго Дутертени ағдариб ташлаш бўлган. Бу ҳақда президент матбуот-котиби Мартин Анданар маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, маълумот “АҚШнинг ишончли манбасидан олинган”. Анданарнинг таъкидлашича, маҳаллий мухолифат 2017 йилнинг январь ойида ваколати тугайдиган президентни муддатидан олдин кетказиш учун норозилик акцияси ўтказишга тайёрланмоқда.

Матбуот-котиби Дутертенинг қўшимча қилишича, норозилик акцияси иштирокчилари ижтимоий тармоқлар орқали тўпланишмоқда.
 

Top