6,5 мингдан зиёд никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётганларнинг никоҳи қайд этилди
“Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси доирасида 98 192 нафар шахсда тегишли ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган, шундан 88 570 таси ижобий ҳал этилди.
Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида "Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди" акцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва давлат хизматлари соҳасидаги янгиликлар ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, 1 261 нафар шахснинг туғилиши қайд этиб берилди, 9 450 нафар шахсга туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилди, 6 503 та қонуний никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётган шахсларнинг никоҳи қайд этилди, 2 593 нафар шахснинг ўлими муддати ўтиб қайд этилди, 3 429 нафар шахснинг ўлими ҳақида такрорий гувоҳнома берилди, 7 973 нафар фуқарога ID-карта расмийлаштирилди, 23 274 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди, 17 865 та кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
2023 йил давомида 77 турдаги янги давлат хизматларни кўрсатиш жорий этилиб, ҳозирда жами 337 тага етказилди. 2024 йил давомида эса уларнинг сонини 400 тага етказиш режалаштирилган.
Шундан 55 турдаги хизматлар бепул кўрсатилади, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоиз чегирма қўлланади.
1 млн 400 мингдан ортиқ фуқаро “Мобил-ID” тизимида рўйхатдан ўтди ва 2023 йилда ушбу тизим орқали 100 мингга яқин хизматдан фойдаланилди.
Мавзуга оид
14:09 / 02.11.2024
Хитойдаги шаҳарда келин 35 ёшдан кичик бўлса, никоҳдан ўтишда ҳукумат томонидан пул тўланади
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
21:28 / 26.10.2024
Россияда чет элликлар билан сохта никоҳ қуришга қарши қонун қабул қилинди
14:00 / 21.10.2024