19:14 / 25.09.2016
4933

Франциялик қандолатчилар Android’нинг янги версиясига икки метрлик ҳайкал ўрнатишди


Нуганинг (қандолатчилик маҳсулоти) дунё пойтахти ҳисобланадиган Франциянинг Монтелимар шаҳри маъмурияти шаҳарнинг бош майдонида Android 7 (Nougat) операцион тизимига ҳайкал ўрнатди. Android’нинг яшил рамзи кўринишидаги, оғирлиги 110 кг, баландлиги 2 метрлик ва қўлида нуга ўрамини ушлаб турган ҳайкал Google билан ҳамкорликда яратилди.

Корпорация мутахассислари янги операцион тизим номида "нуга" сўзининг ишлатилишига миннатдорчилик рамзи сифатида маҳаллий савдогарлар учун рекламада рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича бир қатор семинарлар ўтказишди ва Android’га бағишланган тадбирларда тарқатиш учун катта миқдордаги нугага буюртма беришди.

 

Top