23:54 / 27.09.2016
7916

Экспертлар Озарбайжонда муддатидан аввал сайлов ўтказилиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда

Фото: © РИА

Озарбайжон конституциясидаги президентлик ваколати муддатининг узайтирилишини кўзда тутувчи ўзгаришларга оид референдум натижалари давлат раҳбари сайловларининг муддатидан илгари ўтказилиши учун асос бўлиши мумкин. РИА "Новости" бу борада экспертлар фикрини ўрганиб чиқди. 

Озарбайжон фуқаролари душанба куни референдумда конституцияга ўзгаришлар киритиш бўйича овоз беришди. Асосий қонунга киритилаётган ўзгаришлар президентнинг ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш, вице-президентлар институтини жорий этиш, шунингдек давлат раҳбари ва депутатликка қўйиладиган номзодларнинг ёшга доир чекловларни бекор қилишни кўзда тутади. 

Дастлабки маълумотларга кўра, президентлик ваколатининг 5 йилдан 7 йилга узайтирилиши учун 84,2 фоиз, вице-президентлар институтини жорий этиш учун - 84,5 фоиз, президентга парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқи берилиши учун - 87,9 фоиз сайловчи овоз берган. Президентликка номзодларнинг ёшга доир чекловини бекор қилиш учун 88 фоиз сайловчи овоз берган. МСК (марказий сайлов комиссияси) сайлов бўйича сўнгги натижаларни 21 октябрга қадар эълон қилади. 

Халқаро кузатувчилар Озарбайжон конституциясига ўзгаришлар киритиш референдуми жаҳон стандартлари ва мамлакатнинг Асосий қонунига мувофиқ ўтказилганини таъкидлашди. 

Озарбайжонлик ва россиялик экспертлар референдум натижалари президентлик сайловларининг муддатидан аввал ўтказилиши учун асос бўла олади, деб ҳисоблашмоқда. 

Озарбайжоннинг ҳозирги давлат раҳбари Илҳом Алиев бу юксак лавозимга 3 маротаба сайланган, у охирги марта 2013 йилги сайловларда ғолиб бўлган. Унинг ваколат муддати 2018 йилда тугайди. 

Экспертларнинг сўзларига кўра, референдум натижалари Алиевни қўллаб-қувватловчилар кўп эканини кўрсатган. У ва унинг партияси сайловчиларни назорат қилмоқда. Бу унинг кейинги президентлик сайловларида ғалаба қозониш имконияти юқори эканлигидан далолат беради. 

 

Top