11:39 / 05.10.2016
6668

АҚШ Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашида Дамашқдаги элчихонаси ўққа тутилгани ҳақидаги баёнотини блоклаб қўйди

© РИА Новости

АҚШ Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашида тарқалган, Дамашқдаги элчихонаси ўққа тутилгани ҳақидаги баёнотини блоклаб қўйди. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий ваколатига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Дипломатик миссия вакилларининг айтишича, ушбу баёнот "бундай вазиятларда стандарт матнга бошқа нарсаларни қўшишга ҳаракат қилган АҚШ делегацияси томонидан деярли блоклаб қўйилган". Ваколатхонада айтилишича, "америкаликларга инглизлар ва украиналиклар беўхшов қўшилишган".

"Шуни қайд қилишга тўғри келадики, Хавфсизлик кенгаши бўйича баъзи ҳамкасбларимизнинг маънавий қарашлари жиддий четга оғишган", деб айтилди ваколатхонада.

Аввалроқ Россиянинг Дамашқдаги элчихонаси миномётдан ўққа тутилганди. 

Top