17:12 / 07.10.2016
6084

Ўзбекистон ва Чили ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида меморандум имзоланди

7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Чилининг Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Хуан Эдуардо Эгигуренани қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.

Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Чили ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида меморандум имзоланди. Имзоланган вақтдан бошлаб кучга кирадаган мазкур ҳужжатда ўзаро манфаат касб этадиган икки томонлама ва халқаро масалалар бўйича мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Мулоқот давомида турли соҳаларда, жумладан БМТ ва бошқа кўп томонлама ташкилотлар доирасида Ўзбекистон—Чили муносабатларини янада ривожлантириш учун ўзаро қизиқиш ҳамда етарли салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Top