Чилида ҳалокатли ўрмон ёнғинлари. Қурбонлар сони 100 дан ошган
Чилида ўн минглаб гектар майдонни ўрмон ёнғинлари қамраб олди. 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Мамлакатда фавқулодда ҳолат режими эълон қилинган.
Чилида ўрмон ёнғинлари бир неча ўн минг гектар майдонни қамраб олган, олов тарқалишини секинлаштиришнинг имкони бўлмаяпти, мамлакатда фавқулодда ҳолат режими жорий этилган. 4 феврал кунги маълумотларга кўра, ёнғин натижасида 112 киши ҳалок бўлган, бу мамлакат учун қурбонлар кўплиги бўйича 2010 йилдан буён энг ҳалокатли табиий офат бўлмоқда, ўшанда зилзила оқибатида 500 га яқин киши ҳалок бўлганди. Йилнинг бу вақтида Чилида ўрмон ёнғинлари рўй бериб туради, аммо бу сафар олов бир миллионга яқин киши яшовчи Валпараисо вилоятидаги йирик аҳоли яшаш манзилларига хавф солмоқда. «Вазият чиндан ҳам ўта оғир», — деган Чили президенти Габриэл Борич махсус видеомурожаатида.
Мавзуга оид
23:42 / 28.08.2024
Канадада ўрмон ёнғинлари оқибатида атмосферага 2,4 млрд тоннадан ортиқ карбонат ангидрид гази чиқди
22:54 / 17.08.2024
Туркия ғарбида минглаб одамлар ўрмон ёнғинлари сабаб эвакуация қилинди
10:19 / 25.04.2024
Чилининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
18:48 / 07.02.2024