07:41 / 09.10.2016
5660

АҚШ араб коалициясини қўллаб-қувватлашни қайта кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди

АҚШ раҳбарияти Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни Ямандаги авиазарбалардан кейин тўғрилашга тайёр, деб айтди АҚШ миллий хавфсизлиги кенгаши расмий вакили Нед Прайс. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда. 

"Бу ва яқинда бўлган бошқа воқеалар туфайли биз Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияни қўллаб-қувватлашимизни тез таҳлил қилиш ташаббусини билдирдик ва бизнинг коалицияга кўмагимизни у АҚШ тамойиллари ва қадриятларига энг мақбул тарзда мос келиши учун тўғрилашга тайёрмиз", деб айтди Прайс.

У, шунингдек, коалицияни, Яман ҳукуматини ва мамлакат ичидаги бир-бирига қарши курашаётган гуруҳларни 10 апрелдаги келишувлар асосида зудлик билан жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

АҚШнинг бундай қарорга келишига араб коалициясининг Яман пойтахти Санода ўтаётган дафн маросимига ҳужум қилиши сабаб бўлган. Охирги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 213 кишига етган. яраланганлар сони 500 кишидан ошиб кетган. 

Суратлар: AP /Osamah Abdulrhman

Top