Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин
Саудия Арабистони билан яна қатор соҳаларда ҳамкорлик ўрнатилиши кутилмоқда.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабарига кўра, 29 апрел куни вазирликда Саудия Арабистонининг K-DOT компанияси бош директори Файсал ол-Довуд билан учрашув бўлиб ўтди.
14 декабр санасида вазирлик ва тизим ташкилотлари раҳбарлари Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистонидаги кўплаб салоҳиятли иш берувчилар билан музокаралар ўтказиб, ўзбекистонлик малакали мутахассисларни тиббиёт, хизмат кўрсатиш, IT ва ишлаб чиқариш соҳаларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилишга келишиб олганди.
Шундан кейин бир қатор йўналишлар бўйича ўзбекистонликлар ушбу давлатга вақтинча ишлаш учун жўнаб кета бошлади. Бугунги учрашувда Ар-Риёдда эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш, ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш механизмлари хусусида сўз борди.
Мулоқот жараёнида Саудия Арабистонида тиббиёт, меҳмонхона ва техник хизмат кўрсатиш каби қатор соҳаларда ишчи кучига талаб ортиб бораётгани, ушбу йўналишлар бўйича ҳам биргаликда дастурлар ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилиш мумкинлиги алоҳида қайд этилди.
Икки давлат ҳукуматлар ўртасида 2022 йилнинг 17 август куни Жидда шаҳрида “Ишчиларни ёллаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги битим имзоланган.
Мавзуга оид
09:10 / 03.10.2024
Ўзбекистонликлар Қатарга ишга юборилади
14:30 / 01.10.2024
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Саудия инвестициялар вазири билан музокара ўтказди
09:50 / 01.10.2024
АҚШга ишга юборишини айтиб пул олганлар ушланди
19:43 / 29.09.2024