16:38 / 10.10.2016
4650

Украина мактабларида мамлакатнинг энг янги тарихи учун янги қўлланма тасдиқланди

Фото: vesti-ukr.com

Киевда Украина тарихига оид янги дарслик тасдиқланди. Ушбу ўқув қўлланмаси Евромайдон қатнашчиси, тарих фанлари номзоди Павел Полянский томонидан ёзилган, деб хабар қилмоқда Украинанинг «Вести» нашри.

Муаллиф сўзларига кўра, мазкур дарслик Украина таълим вазирлиги томонида мактабларда ўрганиш учун тасдиқланган. 

«Менда Майдон ҳақидаги маълумотлар, бевосита иштирокчи сифатида жуда кўп. Донбассдаги уруш ҳақидаги ахборотларни эса очиқ манбалардан олдим. Шу билан бирга, воқеаларга баҳо бермадим», — деган дарслик муаллифи. 

Полянский китобида қайд этилишича, Евромайдонга мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг сиёсати сабаб бўлган. 

Top