14:31 / 11.10.2016
6584

Туркия полицияси мамлакатдаги махсус амалиётида жуда катта миқдорда селитрани топиб олган

Фото: haber7.com

Туркия ҳуқуқ идоралари махсус амалиётларни ўтказаётган ҳудуддаги уйлардан бирида 20 тонна селитра ёки аммоний нитратини аниқлаган ва мусодара қилган. Маълумки, курд жангарилари ушбу моддадан портловчи мосламаларни ишлаб чиқишда қўллашади. 

Ҳозирча, воқеанинг бошқа тафсилотлари номаълум, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги. 

Top