Ўзбекистонлик тажрибали теннисчи Денис Истомин “Tashkent Challenger – 2016” анъанавий халқаро турнирининг яккалик ва жуфтлик баҳсларида финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Яккаликлар ўртасидаги ярим финал баҳсида Денис Истомин словакиялик Лукаш Лацкони 6:4, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди теннисчимиз бош соврин учун кечадиган баҳсда россиялик Константин Кравчук билан рақобатлашади.
Д.Истомин жуфтлик баҳсларида ҳам муваффақиятли қатнашмоқда. У россиялик Михаил Елгин билан ҳамкорликда ярим финалда беларуслик Александр Бурий ва швециялик Андреас Сильестрём жуфтлигини 3:6, 6:4, 10:8 ҳисобида енгди. Энди Денис ва Михаил жуфтлиги финалда германиялик Андре Бегеманн ва ҳиндистонлик Леандер Паес билан баҳслашади.