Денис Истомин фаолиятини якунлади
Теннисчи Денис Истомин Дэвис кубоги доирасида Ўзбекистон ва Полша жамоалари учрашувидан кейин катта спортдаги фаолияти якунлангани ҳақида эълон қилди. У уч бор Олимпия ўйинларида қатнашган, 2018 йилги Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган, Гуанчжоу-2010 ўйинларида иккита кумуш медал, Инчҳон-2014 ўйинларида эса бронза медали билан тақдирланган.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Халқаро майдондаги муваффақиятли иштироклари билан ўзбек тенниси ривожига улкан ҳисса қўшган Денис Истомин профессионал спортчилик фаолиятини якунлади. Миллий олимпия қўмитасига кўра, бу ҳақида спортчининг ўзи «Ҳумо арена» мезбонлик қилган Дэвис кубоги доирасидаги Ўзбекистон - Полша учрашувидан сўнг маълум қилди.
Денис Истомин ёш теннисчи Амир Милушевга қарши кўргазмали хайрлашув учрашувини ўтказди. Шундан сўнг, Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон теннис федерацияси раиси Алишер Мирсоатов ва федерация бош котиби Ирода Тўлаганова кортга чиқиб келишди.
Тадбирда вазир Адҳам Икрамов сўз олиб, Денис Истоминнинг ўзбек спортида тутган ўрни, унинг ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида илиқ фикрлар билдирган. Шундан сўнг Денис анъаналарга хос тарзда кузатиб қўйилган. Ўз навбатида, Истомин бундай эътибордан мамнун эканини таъкидлаган.
Маълумот учун, Денис Истомин фаолияти давомида Лондон-2012, Рио-2016 ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган. 2018 йил Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида олтин, шунингдек, Гуанжоу-2010 да 2 та кумуш, Инчҳон-2014 да 1 та бронза медалига ҳам сазовор бўлган. 2012 йил ATP тасниф жадвалида 33-ўрингача кўтарилган. Мазкур ташкилот байроғи остида ўтган турнирларда 2 бор (2015, 2017) бош совринни қўлга киритган. Ушбу натижалари эвазига «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан тақдирланган.
Тавсия этамиз
Йўлларда дрифт қилиш, йўлакларни «шахмат» каби алмаштириш – «права»дан маҳрум бўлишга сабаб бўлади
Ўзбекистон | 17:09 / 22.02.2025
“Ўтган йили 1 км навбат бўлса ҳам газ қуярдик” - водийда метан муаммоси
Ўзбекистон | 10:10 / 22.02.2025
500 миллиард долларлик нафрат: Трамп нега Зеленскийни ёмон кўриб қолди?
Жаҳон | 22:53 / 21.02.2025
Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади
Ўзбекистон | 10:43 / 21.02.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп: Украинадаги урушни бир неча ҳафта ичида тугатишимиз мумкин
Жаҳон | 00:53
-
Наманганда Lacetti уриб юборган 11 ёшли қиз ҳалок бўлди
Ўзбекистон | 00:12
-
БМТ Украина бўйича иккита резолюцияни қабул қилди. АҚШ Россия босқинини қораловчи резолюцияга қарши овоз берди
Жаҳон | 23:58 / 24.02.2025
-
«Жуда яхши суҳбат». Зеленский G7 йиғилиши доирасида Трамп билан гаплашиб олди
Жаҳон | 23:38 / 24.02.2025
Мавзуга оид

23:10 / 20.02.2025
Зелимхон Ҳайдаров Теннис федерацияси раиси ўринбосари этиб тайинланди

17:50 / 17.02.2025
Ботир Раҳимов теннис федерациясига раис бўлди

16:46 / 26.01.2025
Янник Синнер яна Australian Open ғолиби бўлди

08:00 / 05.08.2024