10:49 / 20.10.2016
18986

Кун фотоси: Мини-футбол бўйича Россия аёллар терма жамоаси Эронга қарши ўйинда

19 октябрда Россия Мини-футбол ассоциацияси ўзининг "ВКонтакте"даги саҳифасида россиялик спортчиларнинг Эрон маҳаллий жамоаси билан ўтказган ўртоқлик учрашуви фотоҳисоботи билан бўлишди. Ижтимоий тармоқдаги изоҳ қолдирувчилар эътиборини россиялик спортчи қизларнинг ноодатий кўриниши жалб қилди - улар мусулмон рақиблари каби майдонга ҳижобда тушишди.

"Дина" мини-футбол клубининг ижрочи директори Александр Кочетков бу изоҳларга футболчи қизларнинг бунга ўрганиб қолгани, йилда икки марта шундай кўринишда ўйнашлари ва бу мусулмон анъаналарига бўлган ҳурмат эканлигидан далолат беришини таъкидлади. 

"Умуман олганда, бизнинг қизларимиз мунтазам равишда Эронга боришади, эронликлар эса - бу ерга. Улар Россия ҳудудида ҳижобда ўйнашади, чунки ислом дини анъаналарига кўра, улар сочлари ва тана аъзоларини кўрсатишлари мумкин эмас. Бизникилар одатий спорт кийимида ўйнашади. Қизларимиз Эронга боришганида эса рўмол ва шимда ўйнашади. 

Аёл киши бўлсанг, Эронга учиб борганингда бошингга рўмол ўрайсан. Бу ҳақида сени самолётда огоҳлантиришади, борадиган жойнинг динига бўлган ҳурмат юзасидан ана шундай қилиш керак. Эронда деярли ҳамма жойда ҳижобсиз юриш мумкин эмаслигини эслатувчи белгилар мавжуд. 

Мен қизиқиш юзасидан "Бизникилар анъанавий кўринишда ўйнаши мумкинми?" дея сўрадим. Улар бунга қарши эмасликлари, ундай бўлса, залда бирорта эркак киши бўлмаслиги кераклигини айтишди: на чироқлар, на оператор, на режиссёр. Ўйин ҳам эфирга узатилмаслиги кераклиги таъкидланди". 

Александр Кочетков, "Дина" мини-футбол клубининг ижрочи директори

Ўйин 3:3 ва 5:3 ҳисобида Россия фойдасига ҳал бўлди.

Top