Ўзбекистон | 14:34 / 27.04.2024
3940
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ЕИ молиялаштирган «Хотин-қизлар учун хавфсиз ва эркин ҳаёт» лойиҳаси бошланди

Рига шаҳрида гендер тенгликни таъминлаш ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришда Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Фото: "Дунё" АА

Ўзбекистон дипломатлари Латвиянинг хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи Marta Centrs маркази раҳбари Илута Лаце билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Суҳбат давомида Европа институтларининг турли молиялаштириш воситаларини жалб қилган ҳолда амалий ҳамкорликни фаоллаштириш масаласи муҳокама қилинди.

Илута Лаце Ўзбекистонда сўнги йилларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жумладан, гендер тенглигини таъминлаш соҳасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг тарихий моҳиятини алоҳида таъкидлади.

Маълум қилинишича, Латвия томони Ўзбекистоннинг жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга қизиқиш билдириб, ижтимоий соҳадаги лойиҳаларни амалга ошириш учун грант маблағларини жалб этиш бўйича иш олиб бормоқда. Хусусан, жорий йилнинг апрел ойидан Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган "Ўзбекистон хотин-қизлари учун хавфсиз ва эркин ҳаёт" лойиҳаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда бошқа ташкилотлар билан амалга оширилиши бошланди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Marta Centrs ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги янги лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган грантларни жалб этиш юзасидан келишувга эришилди.

Мавзуга оид