12:42 / 24.10.2016
17869

France Football «Олтин тўп–2016» мукофотига номзодларнинг асосий бешлигини маълум қилди. Ҳозирча рўйхатда Месси йўқ

Фото: Reuters

«Олтин тўп–2016» учун асосий даъвогарлар бўлган 5 футболчи номи маълум бўлди. Бу йилдан бошлаб ушбу мукофот ғолибини яна аввалгидек France Football нашри аниқлай бошлайди.

Мукофотни олишга асосий даъвогар футболчилар: Серхио Агуэро («Манчестер Сити»), Пьер-Эмерик Обамеянг («Боруссия» Дортмунд), Гарет Бэйл («Реал»), Жанлуиджи Буффон («Ювентус»), Криштиану Роналду («Реал»).

Кун давомида яна 25 футболчи номи айтилади.

Бундан олдинроқ ФИФА ва France Football «Олтин тўп» эгасини аниқлаш ва тақдирлаш бўйича 5 йиллик келишув муддати тугаганини маълум қилганди. Журнал 1956 йилдан 2009 йилгача журналистларнинг овоз беришлари орқали ғолибни аниқлаганди. 2010 йилдан буён эса мукофот ФИФА томонидан топшириладиган бўлди. Бу ҳолатда индивидуал мукофот ғолибини аниқлашда ОАВ вакилларидан ташқари бутун дунёдаги терма жамоаларнинг бош мураббийлари ҳамда терма жамоаларнинг сардорлари иштирок этиши жорий қилинди.

Қайд этиш керакки, бу йилги ғолибликка асосий даъвогар сифатида Роналду номи келтирилмоқда. У 2015/16 йилги мавсумда «Реал» билан ЕЧЛ соҳиби, Португалия термаси билан эса Европа чемпиони бўлганди.

Top