«Олтин тўп»га номзодлар эълон қилинди. Роналду 20 йил ичида илк марта рўйхатга киритилмади

Фото: Reuters
France Football нашри «Олтин тўп», мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси ва энг яхши дарвозабони соврини учун даъвогарлар номини эълон қилди.
Совриннинг сўнгги йиллардаги икки соҳиби Лионель Месси ва Карим Бензема бу сафар ҳам топ-30ликдан жой олди. Аргентиналик жаҳон чемпиони «Олтин тўп»нинг 7 карра соҳиби сифатида рекордчи саналади. У бу сафар 8-марта ғолиб бўлиш имкониятига эга.
«Олтин тўп»нинг беш карра соҳиби Криштиану Роналду эса 2003 йилдан кейин илк марта «Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхатига киритилмади. 38 ёшли ҳужумчи ўтган 20 йил давомида ушбу совринга даъвогарлар қаторидан ўрин олиб келаётганди. У 2023 йилнинг январь ойида «Ан-Наср»га ўтиб, 20 ўйинда 20та гол киритганди.
«Олтин тўп»-2023га даъвогар 30 футболчи рўйхати:
Йошко Гвардиол («Манчестер Сити»), Жамал Мусиала («Бавария»), Андре Онана («Манчестер Юнайтед»), Карим Бензема («Ал-Иттиҳод»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Букайо Сака («Арсенал»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Жуд Беллингем («Реал Мадрид»), Рандаль Коло-Муани («ПСЖ»), Бернарду Силва («Манчестер Сити»), Хвича Кварацхелия («Наполи»), Николо Барелла («Интер»), Эмилиано Мартинес («Астон Вилла»), Рубеш Диаш («Манчестер Сити»), Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити»), Яссин Буну («Ал-Ҳилол»), Мартин Эдегор («Арсенал»), Хулиан Альварес («Манчестер Сити»), Илкай Гундўған («Манчестер Сити»), Винисиус Жуниор («Реал Мадрид»), Родри («Манчестер Сити»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Лионель Месси («Интер Майами»), Лаутаро Мартинес («Интер»), Роберт Левандовски («Барселона»), Ким Мин Чжэ («Бавария»), Лука Модрич («Реал»), Виктор Осимҳен («Наполи»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Ҳарри Кейн («Бавария»).
France Football нашри мавсумнинг энг яхши дарвозабонига топшириладиган Лев Яшин соврини учун ҳам номзодларни эълон қилди.
2023 йилги соврин учун Тибо Куртуа («Реал»), Яссин Буну («Севилья»), Майк Меньян («Милан»), Марк-Андре тер Стеген («Барселона»), Эдерсон («Манчестер Сити»), Андре Онана («Манчестер Юнайтед»), Аарон Рэмсдейл («Арсенал»), Эмилиано Мартинес («Астон Вилла»), Доминик Ливакович («Фенербахче») ва Брис Самба («Ланс») даъвогарлар қаторига киритилган.
Ўтган йил соврин Тибо Куртуага топширилганди. Ғолиб номи 30 октябрь куни Парижда «Олтин тўп»ни топшириш маросимида эълон қилинади.
Мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчисига топшириладиган Kopa Trophy соврини учун даъвогарлар рўйхатидан эса 10 нафар футболчи жой олган.
Унга кўра, 21 ёшгача бўлган ўйинчилар учун топшириладиган совринга Жамал Мусиала, Жуд Беллингҳем, Антониу Силва, Гави, Элье Ваи, Расмус Ҳойлунд, Алехандро Бальде, Педри, Эдуарду Камавинга ва Хави Симонс даъвогарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум ушбу соврин «Барселона» футболчиси Гавига топширилганди.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Harvard Growth Lab: Беш йил ичида Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди
Иқтисодиёт | 11:09
-
Малайзия Ўзбекистон тоғ-кон саноатида лойиҳаларни амалга оширмоқчи
Ўзбекистон | 11:07
-
UZTELECOM – 12 миллион ватандошларимиз ишонч билдирган тармоқ
Ўзбекистон | 11:00
-
Берлинда вокзаллар ва транспортда пичоқ олиб юриш тақиқланади
Жаҳон | 10:45
Мавзуга оид

10:50 / 01.11.2024
France Football бош муҳаррири Винисиус нега «Олтин тўп» ютмаганини тушунтирди

15:33 / 30.10.2024
Винисиуснинг фанатлари нафратини Родрининг «адаш»ларига сочишди

16:30 / 29.10.2024
Эгасини топган «Олтин тўп». Ёки «Реал»га нисбатан адолатсизлик қилиндими?

02:55 / 29.10.2024