21:34 / 24.10.2016
5413

Осиё Чемпионати—U19. Япония чорак финалда Тожикистонни енгиб, жаҳон чемпионатига йўлланмасига эга бўлди

Фото: @theafcdotcom

Баҳрайн мезбонлигида ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида ярим финалга йўлланма олган учинчи жамоа номи маълум бўлди. Чорак финалнинг аввалги учрашувларида Саудия Арабистони ва Вьетнам ярим финал ва мундиал йўлланмасини қўлга киритганди.

Чорак финалнинг учинчи ўйинида Япония ёшлари Тожикистон дарвозасига жавобсиз 4та гол йўллади. Гуруҳ босқичида японияликлар Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби Эрон билан дуранг ўйнаганди.

Осиё Чемпионати—U19
Чорак финал

Япония — Тожикистон 4:0
Голлар: Огава Коки, 8 (1:0). Доан Рицу, 19 (2:0). Огава Коки, 73 (3:0). Юто Ивасаки, 88 (4:0).

Top