18:15 / 28.10.2016
6655

2016 йил Тошкент вилоятида ноқонуний равишда 8 та алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарувчи цех аниқланди

Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги принципи тобора мустаҳкамлаб борилаётгани натижасида Тошкент вилоятида ҳам тадбиркорлик субъектлари йилдан-йилга кўпаймоқда. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Вилоят ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин цехларни аниқлаш мақсадида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 2016 йилнинг сентябрь ойи ҳолатига кўра, 8 та алкоголли ичимликлар, 3 та ўсимлик ёғи, 39 ҳолатда ҳар хил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш цехлари аниқланди. 

Шунингдек, 427 та ноқонуний савдо фалияти билан шуғулланиш, 123 та умумий овқатланиш шохобчаси ташкил этиш, 205 та ноқонуний хизмат кўрсатиш ва 507 та бошқа ноқонуний фаолиятлар билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.

Top