22:38 / 07.11.2016
6003

Top Gear кўрсатуви собиқ бошловчиларининг янги шоусида 27 автомобиль вайрон қилинди

Фото: motor.ru

Машҳур Top Gear кўрсатуви собиқ бошловчилари Жереми Кларксон, Жеймс Мэй ва Ричард Хаммонднинг янги шоуси – The Grand Tour’нинг биринчи мавсуми суратга олиниши вақтида 27 та автомобиль вайрон қилинди ва 14951 финжон қаҳва ичилди. Кларксонга ишониладиган бўлса, бу вақт ичида бошловчилар 2,5 млрд километр йўл босиб ўтишган. Бу ҳақда кўрсатувчнинг набатдаги тризерида айтилган. 

Top Gear кўрсатуви собиқ бошловчиларининг янги шоуси биринчи серияси 18 ноябрда Amazon Prime сервисида намойиш қилинади. Лойиҳа уч йилга мўлжалланган, бу вақт ичида 36 та, яъни ҳар ойда битта серия олиш режалаштирилган. Шоунинг олиниши учун 250 млн доллар сарфланади.

Янги шоунинг биринчи трейлери октябрда пайдо бўлганди. Ундан кўринишича, The Grand Tour кўрсатувида "Топ Гир"дан деярли барча нарсани кўриш мумкин: суперкарлар, Мэй устидан мазаҳ қилувчи Кларксон ва Хаммонд, снаряд отувчи танклар ва портловчи автомобиллар. 

Top