Фан-техника | 17:28 / 30.12.2018
14252
2 дақиқада ўқилади

Машҳур телебошловчи Жереми Кларксон йилнинг энг яхши автомобиллари номини маълум қилди

The Grand Tour шоуси бошловчиси Жереми Кларксон йилнинг энг яхши беш автомобили номини маълум қилди. У Британиянинг Sunday Times нашри учун тайёрлаган рейтингида 28та автомобилни синовдан ўтказиб, улар орасидан энг яхшиларини танлаб олди.

Фото: The Sunday Times

Кларксон рўйхатида биринчи ўринни Lamborghini Huracan Performante спорткари эгаллади. Бошловчи Sunday Times Motor Awards мукофотини топшириш маросимида бу автомобилни йил автомобили деб эълон қилди.

Lamborghini Huracan Performante

Кейинги ўринда Porsche 911 GT2 RS купеси жойлашди. Кларксон уни «ҳеч қачон Porsche мухлиси бўлмаган инсон» томонидан юқори баҳога сазовор бўлган «ажойиб автомобиль» деб атади.

Porsche 911 GT2 RS

Рўйхатдан ўрин олган навбатдаги автомобиль Alpina B5 седани бўлди. Жеремининг сўзларига кўра, бу автомобиль «идеал машина унвонига сазовор бўлишга жуда яқин» келган.

Alpina B5

Шунингдек, Aston Martin Vantage суперкари ва Bentley Continental GT автомобили йилнинг энг яхши автомобиллари рўйхатидан жой олди.

Aston Martin Vantage
Bentley Continental GT

The Grand Tour шоусининг янги мавсуми 18 январда эфирга узатилади.

Мавзуга оид