11:04 / 13.11.2016
11859

Буюк Британия Трампни Сурия масаласида Россия билан ҳамкорлик қилиш ниятидан қайтармоқчи

Фото: Telegraph

Буюк Британия Россия билан дўст бўлишни ваъда қилган Дональд Трамп АҚШ президентига айланганидан кейин бу мамлакат билан дипломатик муносабатларда боши берк кўчага кириб қолиш арафасида турибди. Трамп сайловолди кампанияси даврида Россия президенти Владимир Путин билан Сурия масаласида иттифоқчи бўлиши ҳақида айтганди. 

The Telegraph нашрининг қайд этишича, яқин вақт ичида расмий Лондон қаршисида Дональд Трамп билан унинг расмий Москвага нисбатан тутган позицияси туфайли «жуда қийин» мулоқот ўтказиш вазифаси турибди.

Буюк Британия ТИВдаги манба маълумотига кўра, британ амалдорлари Трамп жамоасини Башар Асадни ҳукумат тепасидан кетказиш ғоясига кўндиришга ҳаракат қилади. 

Бундан олдин Дональд Трамп Суриядаги асосий мақсади ИШИДга қарши кураш олиб бориш бўлиши ҳақида айтганди.

Top