Лондонга қайтиш чоғида Тошкентда тўхтаб ўтган Дэвид Кэмерон Бахтиёр Саидов билан учрашди
Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни аниқ натижалар билан бойитиш учун барча имкониятлардан фойдаланишга тайёрлигини тасдиқлади.
Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Марказий Осиё ва Мўғулистонга турнеси якунида, Лондонга қайтиш чоғида Тошкентда тўхтаб ўтди. У Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашган.
“Яна бир бор Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигини аниқ натижалар билан бойитиш учун барча имкониятларимиздан фойдаланишга тайёрлигимизни тасдиқладик”, – дея ёзди Бахтиёр Саидов Telegram'даги саҳифасида.
Кэмероннинг 23 апрел куни Тошкентга ташрифи – Британия ташқи ишлар вазирининг 1997 йилдан бери Ўзбекистонга илк марта келиши бўлганди.
Ташриф доирасида Кэмерон ва Саидов Ўзбекистон ва Британия ўртасида Кенг қамровли шерикчилик тўғрисида декларация имзолади. Шунингдек, Минтақавий ва халқаро боғлиқлик ҳамда инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми ҳам тузилди.
Британия собиқ бош вазири Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева, бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, олий таълим вазири Қўнғиротбой Шарипов билан ҳам учрашувлар ўтказди.
Дэвид Кэмерон ташрифи олдидан эълон қилган мақоласида расмий Лондон Марказий Осиё билан глобал тартиб, иқтисодий кооперация ва таълим бўйича ҳамкорликни устувор йўналишлар сифатида кўришини қайд этди.
Мавзуга оид
00:10 / 25.12.2024
Сунъий интеллект диабет ривожланиш хавфини ўнлаб йиллар олдин аниқлашга ёрдам беради
03:11 / 24.12.2024
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
21:42 / 19.12.2024