12:25 / 14.11.2016
10819

КХДРда АҚШ айғоқчи-йўлдошларига қарши камуфляж тўрлари ясаш учун зарқоғоз тўплаш кампанияси бошланди

Фото: ТАСС

КХДР ҳукумати АҚШ айғоқчи-йўлдошларига қарши алюминли фольгаларни (зарқоғоз) тўплаш кампанияси бошланди. Ушбу кампания масъулларининг тасдиқлашича, улардан камуфляж тўрлари ясалади.

Хабарда таъкидланишича, бундай тўрлар остида беркитилган объектлар АҚШ айғоқчи йўлдошлари учун кўринмас бўлиб қолади. Гап, хусусан, КХДР ҳаво ҳужумидан ҳимоя комплекслари ҳақида бормоқда.

Материал йиғиш акциясига мактаб ўқувчилари ҳам жалб этилган. Уларга, масалан, фольгадан тайёрланган ва ташлаб юборилган сигарет қутиларини йиғиш топширилган.

Top