Жаҳон | 08:42 / 30.04.2024
7595
2 дақиқада ўқилади

БМТ Россиянинг Харкивга КХДР ракетаси билан ҳужум қилганини тасдиқлади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳисоботида айтилишича, топилган парчалар Шимолий Кореядан келган Hwasong-11 ракетасига тегишли. Бу КХДР томонидан қурол-яроғ эмбаргосининг бузилганидан далолат беради.

Фото: Sergey Bobok/AFP

2024 йил 2 январ куни Россия томонидан берилган зарбадан сўнг Харкивда топилган ракета парчалари Шимолий Кореянинг «Хвасон-18» серияли баллистик ракетасига тегишли. Бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашига санкциялар мониторинги гуруҳи тақдим этган ҳисоботда айтилган. Ҳисоботни Reuters 29 апрел, душанба куни кўриб чиқди. БМТ экспертлари Шимолий Кореядан топилган ракета парчалари КХДРга ва ундан қурол-яроғ етказиб беришга қўйилган эмбарго бузилганидан далолат беради, деган хулосага келди, дейилади ҳисоботда.

Агентликнинг уч ходими апрел ойида Украинага бориб, вайроналарни кўздан кечирган ва ракета Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай далил топмаган. Улар «ракета қаердан ва ким томонидан учирилганини мустақил равишда аниқлай олмади», дея иқтибос келтирмоқда Reuters ҳисоботдан. Шу билан бирга, Украина ҳукумати томонидан берилган траектория маълумотлари «у Россия ҳудудидан учирилганини кўрсатмоқда». «Бу жой, агар ракета Россия кучлари назорати остида бўлган бўлса, эҳтимол у Россия фуқаролари томонидан сотиб олинганидан далолат беради», — дейилади хабарда. 

Россия ва Шимолий Корея ҳарбий ҳамкорликни чуқурлаштирмоқда 

Қўшма Штатлар ва бошқа давлатлар Шимолий Кореяни Украинага қарши урушда фойдаланиш учун Россияга қурол берганликда айбламоқда. Москва ва Пхенян бу айбловларни рад этади, бироқ 2023 йилда мамлакатлар ҳукуматлари ҳарбий алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олди. 

Март ойида Россия 15 йилдан бери ядровий ва ракета дастурлари туфайли Шимолий Кореяга қарши БМТ санкцияларини кузатиб келаётган БМТ санкциялари кузатувчилари – экспертлар мандатини йиллик узайтирилишига вето қўйган эди. Амалдаги экспертлар гуруҳининг ваколати 30 апрелда тугайди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид