13:43 / 17.11.2016
5177

Арманистон президенти на Озарбойжон ва на Туркия билан муаммолар бўлишини истайди

Фото: Арманистон президенти матбуот-хизмати

Арманистон президенти Серж Саргсян ўз мамлакатини на Озарбойжон ва на Туркия билан муаммолари бўлган, кучли давлат сифатида кўришни исташини айтди. Бу ҳақида у РИА "Новости"га берган интервьюсида маълум қилди

"Миллий ғоя нимада? На Озарбойжон ва на Туркия билан муаммолар бўлган, кучли, мустаҳкам давлат қуришда", - деди Саргсян. 

Президентнинг сўзларига кўра, у европаликларнинг  Арманистонга келиб, мамлакатнинг ривожланаётганини кўришни орзу қилади. 

"Бу, эҳтимол, энг рўёбга чиқмайдиган орзудир, бироқ мен барча арманларнинг Арманистонда бўлишини истайман. Улар ҳақиқатдан ҳам бир жойда йиғилса, бир масала бўйича тўрт хил фикр билдиришади. Шундай бўлса-да, биз биргаликда кучлимиз", - қўшимча қилди президент. 

Top