Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илҳом Алиев уч давлатни Арманистонни қуроллантираётганликда айблади
Озарбойжон раҳбари Франция, Ҳиндистон ва Грецияни Арманистонга «ғамхўрлик қилишга» уринаётганлигини айтди.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг айтишича, Франция, Ҳиндистон ва Греция Арманистонни Озарбойжонга қарши қуроллантирмоқда.
«Биз шунчаки қўл қовуштириб ўтиролмаймиз. Биз бу позицияни Арманистон ҳукумати ва бугун Арманистонга «ғамхўрлик қилишга» уринаётган томонларга аниқ етказдик. Агар ўзимизга жиддий таҳдид борлигини кўрсак, жиддий чоралар кўришга мажбур бўламиз», деди Алиев.
Президентнинг айтишича, ҳозир тинчлик битими қандай бўлиши кераклиги ҳақида умумий тушунча мавжуд.
«Биз фақат тафсилотларни ишлаб чиқишимиз керак. Бироқ, албатта, ҳар икки томонга ҳам вақт керак», деди Алиев.
Унинг сўзларига кўра, «томонлар муаммони ҳал қилишга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ».
«Арманистон босқини пайтида биз бундан жуда узоқ эдик. Ўша пайтда биз ҳатто асосий тамойиллар бўйича ҳам келиша олмадик», деди президент.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
09:45 / 15.06.2026