22:15 / 17.11.2016
11740

Британиялик 70 метр баландликдан сакраб рекорд ўрнатди. Бироқ энг ҳайратланарлиси бу эмас...

Фото: © AP

24 ёшли британиялик банжи-жампер Саймон Берри 70 метр баландликдан сакраб ва шоколадли печеньени чойга ботириб, Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар берди

Шеффилдда истиқомат қилувчи йигит трюкни биринчи уринишдаёқ бажаришини кутмаганини тан олди: "Бундай баландликдан чашкани мўлжаллаш жуда қийин бўлди. Ўйлашимча, бу шунга арзийди. Атрофдагиларнинг юзларида табассум кўрганимдан ва рекордчи бўлганимдан бениҳоя хурсандман", - деди Берри. 

Бундан ташқари, Берри яна бир неча рекордни қайд этиш ниятида: "Менинг бир неча ғояларим бор. Эҳтимол, кейинги сафар ҳаво шаридан сакраб кўраман".

 

Top