17:38 / 17.11.2016
9033

Туркия уч йил мобайнида нечта F-35 қирувчиларини харид қилишини маълум қилди

Фото: Reuters

Расмий Анқара келаси уч йил мобайнида АҚШдан 24 дона қирувчи-бомбардимончи F-35 самолётларини харид қилади, дея баёнот берган Туркия мудофаа вазири Фикри Ишик. 

Аввалроқ, Туркия мудофаа саноати департаменти раҳбари Исмоил Демир, Туркияда F-35 двигателларини ишлаб чиқариш, йиғиш ва хизмат кўрсатиш маркази барпо этилганини маълум қилган эди. 

Туркия бош вазири Бинали Йилдиримнинг сўзларига кўра, 2018 йилда мамлакатга F-35 қирувчиларининг илк партияси етиб келади. “Самолёт бутловчи қисмларининг ярмидан кўпи Туркиянинг ўзида ишлаб чиқилади, шу ерда йиғилади”, -дея ойдинлик киритган эди Туркия ҳукумати раҳбари. 

“Туркия уч йил мобайнида Американинг Lockheed Martin компаниясидан 24 та F-35 самолётини харид қилади. Уларнинг олтитасига аллақачон буюртма берилган. 2018 йилда илк иккита самолёт етиб келади”, — дея Ишик сўзларини келтиради Haberturk телеканали.

Top