Туркиянинг F-35 дастуридан чиқариб юборилишига Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимининг сотиб олиниши сабаб бўлганди.
Туркия АҚШ мудофаа департаментидан F-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш борасида мактуб олди, деб хабар берди Anadolu агентлиги.
«Биз ҳеч бир мамлакат F-35 дастуридан бир томонлама тартибда чиқариб юборилмаслигини билдиргандик. Ва АҚШнинг мактуби ҳақлигимизни исботлади. F-35 муаммосини ҳал қилиш бўйича АҚШ билан мулоқот бошланади», — деди Туркия мудофаа саноати бошқармаси бошлиғи Исмоил Демир.
Туркиянинг F-35 дастуридан чиқариб юборилишига Россиянинг С-400 зенит-ракета тизимининг сотиб олиниши сабаб бўлганди. Туркия дастур иштирокчиси сифатида 100 дона F-35 самолёти олиши ва улар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариши лозим эди.
Туркия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар 2019 йил июлда кескинлашган ва Қўшма Штатлар Туркияга нисбатан санкциялар жорий этганди.