16:07 / 17.11.2016
9541

"Ватанпарвар" ташкилотининг 25 йиллиги муносабати билан ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг 25 йиллиги муносабати билан тизимдаги барча ташкилотларда турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳар "Ватанпарвар" ташкилоти тасарруфидаги Ўқув спорт техника клубларида фаолият юритувчи ишчи ходимлар ўртасида спортнинг "Ўқ отиш" тури бўйича аёллар ва эркаклар орасида мусобақа ўтказилди.

Сўнгра тадбир ташкилотчиларидан Тошкент шаҳар "Ватанпарвар" ташкилоти Кенгаши раис ўринбосари Анвар Ҳамидович сўзга чиқиб, мусобақа иштрокчиларига омад тилади ва чемпионатни очиқ деб эълон қилди. Тадбир қатнашчилари ўртасида қизғин музокаралар ўтказилди.

Ходимлар ўзларининг бор маҳоратларини намойиш этишди, ўз туманларининг шарафини ҳимоя қилиш учун астойдил харакат қилишди. “Ўқ отиш” спорт тури кишидан куч ва абжирликни, шу билан бир қаторда ўта зийракликни ҳам талаб этади. 

 

Жамоалар ўртасидаги натижалар қуйдагича:
1-ўрин   Юнусобод Ўқув спорт техника клуби
2-ўрин   Миробод Ўқув спорт техника клуби. 
3-ўрин   Сирғали Ўқув спорт техника клуби.

 

Аёллар ўртасидаги натижалар:                   
1-ўрин        Аҳмедова Дилноза.    Юнусобод Ўқув спорт техника клуби.
2-ўрин      Хашимова  Линара.      Учтепа Ўқув спорт техника клуби.
3-ўрин        Разоккова Нодира .    Тошкент шаҳар  ”Ватанпарвар” ташкилоти.

 

Эркаклар ўртасидаги натижалар:                   
1-ўрин      Темиров Фазлиддин.   Сирғали Ўқув спорт техника клуби.
2-ўрин      Қодиров Искандар.      Миробод Ўқув спорт техника клуби.
3-ўрин      Ирматов Беҳзод.          Шайҳонтоҳур Ўқув спорт техника клуби.

Ғолиблар эсдалик совғлари ва диплом билан тақдирланди.

Шаҳноза Тожиддинова

Top