07:08 / 20.11.2016
4286

Қочқинлар Истанбулдаги муҳожирлар марказидан қочиш олдидан ёнғин уюштирдилар

Фото: Hurriyet Daily News

Истанбулнинг марказий қисмида 50 қочқин муҳожирлар марказида ёнғин уюштириб, шаҳарга қочиб кетди. Бу ҳақда Sabah нашри хабар бермоқда.

"Аксарияти Афғонистон ва Покистондан бўлган эркаклар ёмон шароитларга норозилик сифатида Кумкапи туманидаги бинонинг 3-қаватидаги мебелларни ёқиб юборишган", дейилмоқда Hurriyet Daily News нашрида.

Бундан ташқари, муҳожирлар ёмон шароитлар туфайли тез-тез полиция билан низога бориб турганлар.

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келган. Туркия ҳуқуқ-тартибот муассасалари воқеани тергов қилишни ва қочиб кетган муҳожирларни қидиришни бошлади.

Top