Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош консулхона: Истанбулдаги ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмади
Ҳолат юзасидан маҳаллий прокуратура томонидан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирги вақтда 5 киши ушланган.
Кеча маҳаллий вақт билан соат 13:00 да (Тошкентда 15:00) Истанбул вилояти Шишли туманидаги 16 қаватли турар жой биносида юз берган ёнғинда 29 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Telegram-канали маълумотига кўра, ёнғин бинонинг биринчи қаватида жойлашган тунги клубда содир бўлган.
Клуб Рамазон ойи муносабати билан фаолият юритмаётган бўлиб, таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
Ҳолат юзасидан маҳаллий прокуратура томонидан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирги вақтда 5 киши ушланган.
Ҳалок бўлганларнинг барчаси тунги клубни таъмирлаётган ишчилар бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Бош консулхона хабарига кўра, жабрланганлар ва ушланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари аниқланмаган.
Мавзуга оид
09:35 / 06.07.2026
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026