16:28 / 21.11.2016
14168

Гуруч Ҳиндистонда пайдо бўлганми ёки Хитойда?

Фото: Flickr

Британиялик археологлар Ҳиндистоннинг қадимий аҳолиси тахминан 4,5 минг йил аввал гуруч етиштиришни бошлаганига оид, аввал номаълум бўлган далилларни топишди. Бу гуруч етиштиришнинг Хитой билан бир вақтда ёки ундан ҳам аввал йўлга қўйилганлигига ишора қилади. Antiquity журналида ушбу тадқиқотга доир мақола чоп этилди

Оксфорд университети ходими Женнифер Бейтс ва унинг ҳамкасблари хулосаларига кўра, Ҳиндистонда гуруч етиштириш Хитойдан тахминан 430 йил аввал йўлга қўйила бошлаган бўлиши мумкин. Тадқиқотчилар Ракҳигари  қадимий ҳинд шаҳридаги вайроналарни ўрганиб, шундай хулосага келишди. 

Ракҳигари ва унинг атрофидаги қишлоқлар замонавий Ҳиндистоннинг ғарбида жойлашган. Мазкур ҳудудда ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам ёғингарчилик даражаси юқори бўлиб, бу ушбу ҳудудларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун энг қулай жойга айлантиради. 

Бейтснинг таъкидлашича, унинг жамоаси бу ерлардан дастлаб Месопотамия қишлоқ хўжалигининг арпа ва буғдой изларини қидиришган. Бунинг ўрнига олимлар қишда ва ёзда етиштирилувчи бир қатор қишлоқ хўжалик маҳсулотларини топишга муваффақ бўлишган.

Top