17:37 / 25.11.2016
4975

Мўсулни озод қилиш бўйича ҳарбий амалиётлар натижасида 70 мингдан ортиқ ироқлик қочқинга айланди

Фото: Reuters

Ироқнинг Мўсул шаҳрини ИШИДдан озод қилиш бўйича ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери 70 минг нафардан ортиқ ироқлик шаҳарни ташлаб кетган. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти расмий вакили Жоэл Миллман маълум қилган.

"17 октябрда ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан сўнг, мамлакат ҳудуди бўйлаб кўчганлар сони 73 минг кишига етди", - деган Миллман. Унинг сўзларига кўра, сўнгги бир кунда 450 киши ўз уйларини тарк этган. Муҳожирларнинг 98 фоизи Найнаво вилоятига жойлаштирилган. 

Мўсулни ИШИДдан озод қилиш амалиётларида Ироқ ҳукумат кучлари, курдларнинг "пешмерга" ҳарбий бўлинмалари ҳамда маҳаллий қабилалар таркибидан кўнгиллилар иштирок этмоқда. Уларнинг ҳужумига Ироқ ҲҲК ва АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция авиацияси ҳаводан кўмак бермоқда. 

Top