15:53 / 28.11.2016
3992

Президентлик сайловига қатнашадиган имконияти чекланган сайловчиларга махсус шароитлар ҳозирланди

Ўзбекистонда 4 декабрь куни президент сайлови бўлиб ўтади.

Мазкур жараёнга имконияти чекланган фуқаролар - кўзи ожиз, ногирон ва кексалар учун зарур шароитлар яратилди. Жумладан, кўзи ожиз сайловчилар Брайан алифбоси ёрдамида ўз номзодларига овоз беришлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, ногиронлар учун  99 фоиз сайлов участкасида пандуслар тайёрланди. Уларга мўлжалланган махсус қутилар тақдим этилди. Бу ҳақда Ишчи мажлиси хабар бермоқда.

Top