Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий учинчи муддатга қайта сайланди
У 2030 йилгача давлатни бошқариш ваколатига эга бўлди.
Мисрнинг амалдаги президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий президентлик сайловининг биринчи босқичида 89,6 фоиз овоз (39,7 миллион фуқаро) билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда Миллий сайлов комиссияси раҳбари Ҳазим Бадавий матбуот анжуманида маълум қилди.
У президентлик сайловида яна икки номзод – Миср социал-демократик партияси раиси Фарид Заҳрон ва либерал «Вафд» партияси раҳбари Абдул Санад Ямомани ортда қолдирди.
Ҳазим Бадавий сўзларига кўра, сайловда қатнашганлар сони мамлакат бўйича рекорд даражадаги 66,8 фоизни ташкил этган. Унинг аниқлик киритишича, овоз бериш жараёнида қонунбузарликлар бўйича шикоятлар бўлмаган.
Мисрда президентлик сайлови уч кун — 10, 11 ва 12 декабр кунлари бўлиб ўтди. У муддатидан аввал, 69 ёшли Абдулфаттоҳ ас-Сисийнинг ваколат муддати тугашига тўрт ой қолганида ўтказилди.
Ас-Сисий 2014 йилдан бери президент лавозимида ишлаб келмоқда. 2018 йилдаги сайловда у иккинчи марта қатнашди, бу охирги муддат бўлиши керак эди. Бироқ, бир йил ўтгач, мамлакат Конституциясига ўзгаришлар киритилди. Унга кўра, Ас-Сисий учинчи муддатга сайланиш ҳуқуқига эга бўлди, президент ваколати тўрт йилдан олти йилгача оширилди. Энди Ас-Сисий 2030 йилгача Мисрни бошқариш ваколатига эга бўлди.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
12:46 / 08.11.2024
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024