18:43 / 02.12.2016
15144

Йилнинг энг чиройли голи муаллифи бўлишга номзодлар рўйхатидан Месси ва Неймар тушиб қолди

2015/16 йилги мавсумнинг энг чиройли голи муаллифи бўлишга номзодлар учлиги эълон қилинди

ФИФА Ференц Пушкаш номидаги йилнинг энг чиройли голи учун топшириладиган мукофотга номзодларнинг якуний учлигини эълон қилди.

Якуний учликдан Данюска Родригес (Венесуэла ёшлар жамоаси, Колумбияга 2016 йилнинг 14 мартида урилган гол), Марлон (Бразилия, 2016 йил 21 апрелида «Коринтианс» ва «Кобресалем» учрашувида урилган гол) ва Мохд Фаис Субри (Малайзия чемпионати, 2016 йил 16 февраль).

Бу мукофот учун 2015 йилнинг 30 сентябридан 2016 йилнинг 30 сентярига қадар муддат ичида урилган голлар даъвогарлик қилмоқда.

Дастлаб эълон қилинган ўнликдан жой олган Месси ва Неймар якуний учликка кира олмади. Мухлислар ФИФА расмий сайтида ўз танловларини амалга оширишди.

Ғолиб номи 9 январь куни Цюрихда ўтказиладиган маросимда маълум қилинади.

ФИФА йилнинг энг чиройли голи муаллифи бўлишга 10 номзод

Top