18:03 / 12.12.2016
3273

Олти йилда илк марта Туркия элчиси Исроил президентидан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди

Фото: AP

Туркиянинг Исроилга тайинланган элчиси Камол Окем Иерусалимда мамлакат президенти Реувен Ривлиндан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди. Ушбу маросим Исроил ташқи ишлар вазирлигининг ижтимоий тармоқларидаги махсус саҳифалари орқали жонли эълон қилиб борилган. Маросим Иерусалимдаги президент қароргоҳида бўлиб ўтган.

Исроилнинг Туркиядаги элчиси Эйтан Нае Анқарада декабрь бошида мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғандан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди. 

Top